Месси жарима зарбаларидан гол уриш борасида 8-ўриндаги Куманга етиб олди
Якшанба, 02 Октябр
9123

«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси жарима зарбасидан гол уриш борасида нидерландиялик собиқ ҳимоячи Рональд Куманга етиб олди.

35 ёшли футболчи Лига 1 9-туридан ўрин олган «Ницца»га (2:1) қарши ўйинда жаримадан ўзининг 60-муваффақиятли зарбасини берди. 

Натижада аргентиналик ҳужумчи дарвозабон Рожерио Сени (59) ва яримҳимоячи Марселиньо Кариокани (59) ортда қолдирди.

Мессидан юқорида Зико (62), Диего Марадона (62), Дэвид Бекҳэм (65), Роналдиньо (66), Виктор Легроталье (66), Пеле (70) ва Жуниньо Пернамбукано (77) бор.

Ўхшаш янгиликлар