Футзал. Ўзбекистон Осиё Кубоги 1/4 финалида мезбон жамоа билан ўйнайди
Якшанба, 02 Октябр
10369

Кувайтда ўтаётган футзал бўйича Осиё Кубогида А гуруҳидаги ўйинлар ҳам якунланди. 

3-турда Таиланд (7) Уммонни (0) йирик ҳисобда енгиб, пешқадам сифатида кейинги босқичга йўл олди ва 1/4 финалда Тожикистон билан ўйнайдиган бўлди. 

Мезбон Кувайт (5) эса Ироқ (4) билан жанговар дуранг қайд этиб, 2-ўринни эгаллади. Энди мезбонлар яримфинал йўлланмаси учун В гуруҳида етакчи бўлган Ўзбекистонга қарши тўқнаш келишади. 

Ўзбекистон — Кувайт баҳси 4 октябрь куни Тошкент вақти билан 22:00да бошланади. 

Осиё Кубоги. 3-тур. А гуруҳи

Таиланд — Уммон 6:1

Кувайт — Ироқ 2:2

Ўхшаш янгиликлар