«Реал» украиналиклар учун 1 млн евродан ортиқ маблағ хайрия қилди
Шанба, 01 Октябр
2044
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ўтган мавсумдаги молиявий натижалар ҳақида ҳисобот берди.

«Ҳаммаси Украина учун» акцияси доирасида Мадрид клуби жамғармаси 1 млн евродан ортиқ маблағни Украина халқига эҳтиёжлари учун хайрия қилди. 

«Маблағлар озиқ-овқат ва дори-дармон, шунингдек, кўрпа-тўшак ва бошқа зарур нарсалар учун мўлжалланган эди», - дейилади «қироллик клуби» расмий сайтида. 

Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда «Реал» барча 9та расмий ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Ла Лиганинг 6-туридан сўнг Карло Анчелотти шогирдлари 18 очко билан биринчи ўринда боришмоқда.

Ўхшаш янгиликлар