Неймар ва Мбаппе ўртасидаги муносабатлар бузилишининг айрим сабаблари маълум бўлди
Шанба, 01 Октябр
10817
Фото: Getty Images

«ПСЖ» юлдузлари Неймар ва Килиан Мбаппе ўртасидаги муносабатлар бразилиялик футболчининг интизомсизлиги туфайли ёмонлашган, деб хабар беради L'Equipe.

Манбага кўра, Мбаппега Неймарнинг икки мавсумдан бери интизомсизлиги ёқмаган ва клуб билан янги шартнома имзолаганидан кейин жамоадошини сотишни талаб қилган.

Футболчилар ўртасидаги зиддият ушбу мавсум бошида уларнинг майдондаги ҳаракатлари туфайли кучайган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мбаппе Неймарнинг жамоага таъсири кучайиб бораётганидан хафалиги хабар берилганди. 

Бразилиялик вингерга эса ўз навбатида французнинг майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўта худбин эканлиги ёқмаяпти.

Мбаппе Лига 1да бу мавсумда 7та ўйинда 7та гол урди. Неймар эса 8та ўйинда 8та гол ва 7та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар