Мбаппе ёзда «ПСЖ» раҳбариятидан 4 ҳужумчини жамоага олиб келишни сўраган
Шанба, 01 Октябр
16291
Фото: Getty Images

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзги трансфер ойнасида жамоага янги  форвард таклиф қилинишини хоҳлаган эди.  Бу ҳақда RMC Sport хабар бермоқда. 

Манбага кўра, 23 ёшли француз Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед»/Англия), Усмон Дембеле («Барселона»/Франция), Роберт Левандовски («Бавария», «Барселона»/Полша) ва Жанлука Скамаккани («Сассуоло»/Италия) жамоада кўрмоқчи эди. Бироқ трансферларнинг ҳеч бири амалга оширилмади.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Мбаппе «Реал»га ўтиш таклифини рад этиб, парижликлар билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Маълум бўлишича, янги келишув билан Килиан Франция жамоасида кўпроқ кучга эга бўлган ва, жумладан, «ПСЖ»нинг Неймарни сотишини хоҳлаган.

Ўхшаш янгиликлар