Хави миллий жамоалар ўйинларини бир паузада ўтказишни таклиф қилди
Шанба, 01 Октябр
3247
Фото: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи миллий жамоаларнинг ўйинларини битта халқаро танаффусда ўтказишни таклиф қилди.

«Миллий жамоаларда футболчиларнинг жароҳатланишини олдини олиш қийин. ФИФАда ҳар 2 йилда бир марта жаҳон чемпионати ўтказиш режаси бор – бу баҳсли масала.

Аммо тақвимнинг шундай варианти ҳам борки, миллий жамоалар йиғилиб 1,5 ой ичида ўйнасин. Шундан сўнг клублар футболчиларни мавсум охиригача қабул қилади. Миллий жамоалар ҳамма ўйинларни бир паузада ўтказиб олишади.

Ўйлайманки, яхши қарор бўларди, лекин бу менга боғлиқ эмас», — дея Хавининг сўзларини келтиради ESPN. 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ФИФА кунларида Каталония клубининг 4 футболчиси — Рональд Араухо, Жюль Кунде, Френки де Йонг ва Мемфис Депай жароҳат олди.

Ўхшаш янгиликлар