Гвардиола Манчестер дербиси олдидан Ҳоланд-Мартинес дуэли ҳақида гапирди
Шанба, 01 Октябр
8027
Фото: Getty Images

Пеп Гвардиола Манчестер дербиси олдидан «МЮ» ҳимоячисини мақтади.

Мураббий «шаҳарликлар» ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг Лисандро Мартинес билан бўлажак дуэли ҳақида гапирди.

«Эрлинг баландроқ, бу аниқ. Менга одамлар футболчини гавдаси туфайли паст баҳолашлари ёқади. Ва футболчи айтиши мумкин: «Мен шу ердаман ва яхши ўйинчиман».

Мартинес — фантастик ўйинчи, тажовузкор, ҳужумлар қуришда яхши. «Юнайтед» шунинг учун уни сотиб олган, Эрик тен Ҳаг уни билади.

Бу Лисандронинг ўзидан баландроқ форвардга қарши ўйнаган биринчи баҳси эмас ва у одатда уддалайди. Муҳими — ақлли ва жасур бўлиш. Эрлинг эса баландроқ — нима бўлишини кўрамиз», — дея «Ман Сити бош мураббийининг сўзларини Manchester Evening News.

Премьер-лиганинг 9-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» – «Манчестер Юнайтед» беллашуви 2 октябрь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар