«Челси» хўжайинлари кўп клубли тармоқ яратишмоқчи. Улар Франция жамоасини сотиб олишга уринишди
Шанба, 01 Октябр
3519
Фото: Getty Images

«Челси»нинг янги хўжайинлари «Лион»ни сотиб олиш бўйича музокараларда муваффақиятсизликка учради, деб хабар беради The Guardian.

Манбага кўра, лондонликлар раҳбарияти cентябрь ойи охирида Франция клубини сотиб олиш учун расмий ариза берган, бироқ у қабул қилинмаган. 

Консорциум «Red Bull» ва «City Group» сингари кўп клубли тармоқ яратмоқчи. Тодд Боули бу вазифани ёрдамчи ва ҳамкори Том Гликка ишониб топширди. Клублар тармоғини яратиш истаги «Челси» раҳбарларини Бразилия, Португалия ва Бельгияга киришга олиб келиши мумкин. 

Қайд этилишича, «Сантос» тармоқнинг бир қисмига айланишни хоҳлаган, бироқ лондонликлар раҳбарияти Бразилия грандига рад жавобини берган. 

Эслатиб ўтамиз, Тодд Боули «Челси»ни россиялик тадбиркор Роман Абрамовичдан сотиб олганди.

Ўхшаш янгиликлар