Рэшфорд АПЛда сентябрь ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди
Жума, 30 Сентябр
1474
Фото: Манчестер Юнайтед

Англия Премьер-лигаси расмий сайти сентябрь ойи якунига биноан, ойнинг энг яхши футболчиси соврини эгасини эълон қилди.

Унга кўра, «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд сентябрь ойи лауреатига айланди. У ушбу ойда «Арсенал» ва «Лестер»га қарши ўйинларда 2та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилганди. 

Англиялик форварддан ташқари, бу ой соврин учун Филип Биллинг («Борнмут», – 2 ўйинда 2 гол;), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити» – 2 ўйинда 3 ассист;), Пьер-Эмиль Ҳейбьерг («Тоттенҳэм» – 2 ўйинда гол ва ассист;), Алекс Ивоби («Эвертон» – 2 ўйинда битта ассист;), ва Жейкоб Рэмзи («Астон Вилла» – 2 ўйинда 1 гол ва ассист) сингари ўйинчилар даъвогарлик қилганди. 

Аввалроқ, Маркус Рэшфорд «МЮ»нинг 2 октябрь кунги «Манчестер Сити»га қарши ўйинида майдонга тушиши сўроқ остида экани маълум қилинганди.

Маълумот учун, Маркус «МЮ»нинг сентябрь ойи энг яхши футболчилари учлигидан ҳам ўрин олмаганди. Кристиан Эриксен клубда ой лауреатига айланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар