Клопп Трент ҳақида: «У яхши ҳимоячи, аммо ҳар доим ҳам яхши ҳимоялана олмайди»
Жума, 30 Сентябр
3167
Фото: Getty images

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп жамоа ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд манзили томон янграётган танқидларга жавоб қайтарди.

«ЖЧ-2022 олдидан Англия миллий жамоасининг таркибини муҳокама қилмоқчи эмасман. Биламанки, бундан шов-шув кўтарасиз, катта сарлавҳалар тайёрлайсиз. Аммо бу Англияга ёрдам бермайди, эҳтимол Германияга ёрдам берар. Трентнинг Англия миллий жамоасидан чақирув олиши ёки чақирилмаслиги бош мураббийнинг танловига боғлиқ. Мен эса бу жамоа мураббийи эмасман.

Трент билан боғлиқ турли гаплар, муҳокамаларда унинг ёмон ҳимоячи эканлиги айтилди, аммо бу тўғри эмас. У яхши ҳимоячи, аммо ҳар доим ҳам яхши ҳимоялана олмаслиги – рост. Биз бу борада ишлаяпмиз. Трент ҳали ёш ўйинчи, у энди 23га кирди. У ҳали яна ўсиши ва ривожланиши мумкин. Унинг ҳужумкор ўйинимиздаги ўрни беқиёс», - дейди Юрген Клопп.

Маълумот учун, «Ливерпуль» АПЛ 9-тури доирасида 1 ноябрь куни «Брайтон»га қарши саф тортади. Учрашув соат 19:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар