«Барселона»нинг «Ман Сити»дан 52 млн евро қарзи борлиги маълум бўлди
Жума, 30 Сентябр
3644
Фото: Getty Images

«Барселона» Ферран Торрес трансфери бўйича «Манчестер Сити»дан қарздор.

Catalunya Radio «кўк-анорранглилар»нинг молиявий ҳисоботига таяниб хабар беришича, «Барса» трансфер амалга оширилган вақтда 22 ёшли вингер учун атиги 3 млн евро тўлаган. Испан клубининг «шаҳарликлар»дан 52 млн евро қарзи турибди.

Торрес бу мавсумда «Барселона» сафида 7 ўйинда 1та гол урди ва 1та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар