Суперлига. «Металлург» Навоийда «Қизилқум»ни мағлуб этди
Пайшанба, 29 Сентябр
2975

Суперлига 20-тури доирасидаги дастлабки ўйин Навоийда бўлиб ўтди. 

«Қизилқум» ўз майдонида «Металлург»ни қабул қилиб, мағлубиятга учради. Забиҳулло Ўринбоевнинг ягона голи Бекобод клубига сафарда ғалаба келтирди – 1:0.

Асабий руҳда кечган учрашувнинг сўнгги сонияларида мезбонлардан Олег Зотеев ва Темурхўжа Абдухолиқов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Шу тариқа, «Металлург» очколари сонини 20тага етказиб 7-ўринга кўтарилган бўлса, «Қизилқум» 32 очко билан ҳозирча 4-ўринда бормоқда. 

Суперлигаси. 20-тур
29 сентябрь (пайшанба)
«Қизилқум» – «Металлург» - 0:1 

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Ойбек Калахўжаев, Акмал Ғиёсов, Сардрор Исматуллаев
VAR ҳаками: Эдита Миробидова
АVAR ҳаками: Найим Қосимов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Владимир Назаров
Гол: Забиҳилло Ўринбоев, 50.
«Қизилқум»: 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобур Йўлдошев, 5. Дилшод Жўраев (21.Орифхўжа Абдухолиқов, 80), 7.Санжар Шоаҳмедов, 10.Темурхўжа Абдухолиқов, 11.Александар Станиславлевич, 14.Файзулло Қамбаров, 18.Даврон Анваров (43.Пол Комолафе, 46), 25.Азизбек Усмонов (32.Илҳом Кенжаев,  65), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев.
«Металлург»: 87.Акмал Ортиқов, 4.Керим Палич, 6.Худойшукур Сатторов, 9.Забиҳулло Ўринбоев (16.Жасур Холтўраев, 81), 10.Бектемир Абдуманнонов (27.Ихтиёр Тошпўлатов, 85) 14.Аброрбек Тошқўзиев, 18.Анвар Ғофуров, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 80.Фаррух Иброҳимов, 97.Муҳаммадали Алиқулов ( 8.Беҳрўз Шодмонов, 46), 94.Фарҳод Бекмуратов.
Четлатишлар: Олег Зотеев, 90+3 (Қ), Темурхўжа Абдухолиқов 90+5 (Қ).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар