Скалони: «Федерер фаолиятини якунлади ва ҳамма қайғуга тушди. Месси билан ҳам шундай бўлади — ҳатто кучлироқ»
Пайшанба, 29 Сентябр
2350
Фото: Getty Images

Аргентина бош мураббийи Лионель Скалони жамоа сардори Лео Мессини фаолиятини якунлаган теннис афсонаси Рожер Федерер билан солиштирди.

«Федерер фаолиятини якунлади ва ҳамма қайғуга тушди, чунки энди унинг ўйинлари бўлмайди.

Федерернинг яна теннис ўйнаётганини кўришни қанчалик кўп одамлар истарди. Бу ажойиб бўларди...

Месси билан ҳам шундай бўлади. Бу янада кучлироқ бўлади, чунки футбол кўпроқ машҳур. Шунинг учун биз вақтида унинг ўйинларидан завқ олишимиз керак», — дея Скалонининг сўзларини келтиради Ole.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар