«МЮ»нинг икки ҳужумчиси Манчестер дербисини ўтказиб юбориши мумкин
Пайшанба, 29 Сентябр
5829
Фото: Getty images

«МЮ» ҳужумчилари Антони Марсьяль ва Маркус Рэшфорд «Манчестер Сити»га қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда. 

The Times хабарига кўра, ҳар икки футболчи «Манчестер Юнайтед»нинг жамоавий машғулотларида иштирок этмаяпти. Шу боис уларнинг АПЛ 9-тури доирасидаги Манчестер дербисида иштирок этиши савол остида қолмоқда.

Марсьяль жароҳати сабабли «МЮ»нинг охирги 6 ўйинида майдонга тушмаган бўлса, Рэшфорд «Арсенал»га қарши ўтказган сўнгги ўйинида (3:1) оёқ мушакларидан жароҳат олганди. Икки ҳафталик тикланиш жараёнидан кейин Маркус сафга қайтгани маълум қилинганди, бироқ у жамоанинг сўнгги машғулотларини якка тартибда ўтказган.

Аввалроқ, Ҳарри Магуайр ҳам Англия миллий жамоасидан кичик жароҳат билан қайтгани ва «Сити»га қарши ўйингача тикланиши савол остида экани маълум қилинганди.

Маълумот учун, Манчестер дербиси 2 октябрь, якшанба куни соат 18:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар