«Ливерпул»нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсади маълум бўлди
Пайшанба, 29 Сентябр
7853
Фото: Getty images

Англия миллий жамоаси ҳамда «Боруссия» яримҳимоячиси Жуд Беллингем ёзда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Беллингем «Ливерпуль» клубининг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланган. Клуб ЖЧ-2022дан кейин Дортмунд клубига таклиф юбориши кутилмоқда. Юрген Клопп майдон марказидаги муаммоларга айнан ушбу футболчини ечим сифатида кўрмоқда.

Қайд этилишича, немис клуби Қатардаги мундиалдан кейин футболчисига нарх белгиламоқчи. Чунки Жуд билан амалдаги келишувда унинг товон пули миқдори белгиланмаган.

Аввалроқ, англиялик 19 ёшли футболчига «Реал» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар