«Ман Сити»нинг собиқ яримҳимоячиси Фабиан Делф 32 ёшида фаолиятини якунлади
Чоршанба, 28 Сентябр
2940
Фото: Getty Images

Фабиан Делф футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

«Шундай қилиб, бугун ушбу гўзал ўйин менга берганларига миннатдорчилик билдириб, кетишимни эълон қиламан.

Оилам, дўстларим, жамоадошларим ва мен ўйнаган клубларнинг ажойиб ходимларига катта раҳмат. Мухлисларга ҳам қўллаб-қувватлашлар учун ташаккур айтаман», — деб ёзади 32 ёшли инглиз «инстаграм»даги саҳифасида.

Делф фаолияти давомида «Лидс», «Астон Вилла», «Манчестер Сити» ва «Эвертон» жамоаларида ўйнаган. У Англия миллий жамоаси сафида 20та баҳсда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар