Магуайр Манчестер дербисини ўтказиб юборади, Рэшфорд сафга қайтди
Чоршанба, 28 Сентябр
3502
Фото: Getty Images

ФИФА кунларидан сўнг «Манчестер Юнайтед» футболчилари миллий жамоадан клуб ихтиёрига қайтмоқда.

Daily Star хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» сардори Ҳарри Магуайр Англия – Германия (3:3) учрашувидан кейин стадионни оқсоқлаганча тарк этган ва ҳимоячи «Манчестер Сити»га қарши якшанба кунги ўйинга қадар сафга қайта олмайди.

Жароҳати сабабли Англия миллий жамоасига чақирилмаган Маркус Рэшфорд эса тикланиш жараёнини якунлаган ва «Сити»га қарши ўтадиган Манчестер дербисида майдонга тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Маркус АПЛ доирасидаги 6 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган. Магуайр эса жорий мавсум Премьер-лигада 3та ўйин ўтказиб, сўнгги уч учрашувда захирада қолдирилаётган эди.

Маълумот учун, АПЛ 9-тури доирасидаги «Ман. Сити» - «МЮ» учрашуви 2 октябрь, якшанба куни соат 18:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар