Де Хеа «МЮ»ни тарк этса, А Серия клубига ўтиши мумкин
Чоршанба, 28 Сентябр
6565
Фото: Getty images

«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид де Хеа мавсум якунида Италия А Сериясига кўчиб ўтиши мумкин.

Mirror хабарига кўра, «Ювентус» 2023 йилги ёзги трансфер ойнасида испаниялик голкиперни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган. Де Хеа ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги келишув июлда якунига етади ва томонлар шартномани яна бир йилга узайтириш бандини фаоллаштириш масаласида ҳали бир тўхтамга келмаган. 

Маълумот учун, 31 ёшли дарвозабон 2011 йилдан буён манчестерликлар сафида ҳаракат қилмоқда. У жорий мавсум АПЛда 6 ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 8та тўп олиб чиққан.

Аввалроқ, «МЮ» Давид билан хайрлашса, унинг ўрнини «Эвертон» посбони Жордан Пикфорд эгаллаши ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар