«Буни иложи бор». «Барса» раҳбарияти Мессининг қайтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Чоршанба, 28 Сентябр
9098
Фото: Getty images

«Барселона» вице-президенти Эдуар Ромеу Лионель Мессининг Каталония клубига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан жавоб қайтарди.

«Агарда Месси «Барса»га қайтадиган бўлса, у ҳолда фақат эркин агент мақомидагина қайтиши мумкин. Молиявий томондан гапирадиган бўлсак, гарчи бунинг учун алоҳида бюджет қилинмаган бўлса-да, бунинг иложи бор.

Месси – клубнинг афсонаси, «Барселона» ҳар доим унинг уйи бўлиб қолади. Аммо бу масалада қарор қабул қилиш – менинг ваколатим эмас», - дейди Эдуар Ромеу Catalunya Radio’даги чиқишида.

Аввалроқ, «Барса» келаси мавсум Мессини ўз сафига қайтаришни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аргентиналик 35 ёшли ҳужумчининг «ПСЖ» билан амалдаги келишуви 2023 йилнинг ёзида якунига етади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар