Брозович жароҳат олди. У «Барселона» билан ўйинларни ўтказиб юборади
Чоршанба, 28 Сентябр
1859
Фото: Getty Images

«Интер» футболчиси Марсело Брозович Хорватия миллий жамоасида жароҳат олди.

29 ёшли яримҳимоячи Миллатлар Лигаси доирасидаги Австрия (3:1) билан баҳснинг 18-дақиқасида алмаштирилди.

Sky Sport Italia хабарига кўра, Брозовичнинг сон мушаклари шикастланган. Бу жароҳат туфайли яримҳимоячи камида 3-4 ҳафтани ўтказиб юборади.

Марсело «Интер»га қайтгач, чуқурлаштирилган кўрикдан ўтади ва бу жароҳат қанчалик жиддийлигини аниқлаш имконини беради.

Шу тариқа Брозович Чемпионлар Лигасида «Барселона» билан ҳар иккала ўйинни ҳам ўтказиб юбориши аниқ.

Яримҳимоячи бу мавсум «Интер» сафида барча мусобақаларда 9та баҳсда 2та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар