Бензема учта совринни қабул қилиб олди
Чоршанба, 28 Сентябр
9746
Фото: AFP

Карим Бензема ўтган мавсум якунларига кўра, бир йўла учта совринни қабул қилиб олди.

Marca нашри томонидан анъанавий ўтказиладиган маросимда «Реал» ҳужумчиси Ла Лиганинг энг яхши тўпурарига топшириладиган «Пичичи» соврини, Ла Лиганинг мавсум ўйинчисига топшириладиган Ди Стефано соврини ҳамда мухлислар талқинига кўра мавсумнинг энг яхши футболчисига аталган совринларни қабул қилиб олди. 

Ўтган мавсумда Бензема «Реал» сафида Ла Лига ғолиби ва 27та гол билан турнирнинг энг яхши тўпурарига айланганди. 

Маълумот учун, 34 ёшли форвард жорий мавсум Ла Лигада 4 ўйинда 3та голга муаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар