Бензема: «Майдонга қайтишга тайёрман»
Чоршанба, 28 Сентябр
2729
Фото: Getty images

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Marca нашри томонидан ўтган мавсум якунларига кўра совринларни қабул қилиб олгач, ҳозирги ҳолати ҳақида гапириб, Альфредо Ди Стефанонинг гапини ҳам эслади.

«Ди Стефано менга «Реал»даги ҳар бир лаҳзадан завқланишни ва орзумга ишониб, ҳаракат қилишимни таъкидлаганди. Худди шундай қилдим ва орзуларимга етишдим. Жаҳоннинг энг яхши клубида тўп сураётганимдан фахрланаман.

Ўтган бир ҳафта давомида жамоамиз машғулотларида қатнашдим. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман ва майдонга қайтишга тайёрман. Якшанба кунги ўйинни интиқлик билан кутяпман. Ўйнашга тайёрман», - дейди Бензема.

34 ёшли франциялик ҳужумчи ЕЧЛ 1-тури доирасида «Селтик»га қарши ўйинда (3:0) жароҳат олиб, Франция миллий жамоасининг Миллатлар лигасидаги ўйинларини ўтказиб юборган эди. Қарийб бир ойлик тикланиш жараёнидан кейин Бензема 2 октябрь куни «Осасуна»га қарши майдонга тушиши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар