Жон Оби Микел футболчилик фаолиятини якунлади
Сешанба, 27 Сентябр
2907
Фото: Getty images

«Челси» собиқ футболчиси Жон Оби Микел футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

«Ҳамма яхши нарсанинг ҳам қачонлардир якуни бўлади. Бугун профессионал фаолиятимни якунладим. Ўтган 20 йил ичида майдондаги меҳнат фаолиятим давомида эришган натижаларимдан жуда ҳам қониқдим», - дея ёзади нигериялик футболчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Оби Микел «Челси»даги фаолиятидан кейин Хитой, Туркия клубларида тўп сурган, сўнг «Сток Сити» ва «Мидлсбро» жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилганди. Жон 2021 йилги мавсумда Кувайтнинг «Ал-Кувайт» клубида Сардор Рашидов билан бирга тўп суриб, 2022 йил бошида жамоа билан хайрлашганди.

Нигериялик 35 ёшли футболчи «Челси»даги 11 йиллик фаолияти давомида 11та совринга эга чиққан, шу жумладан ЕЧЛ ғолиби бўлган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар