Жо Коул Магуайрнинг хатолари ҳақида: «Кейинги 6 ҳафта Ҳаррининг фаолияти учун жуда муҳим»
Сешанба, 27 Сентябр
3497
Фото: Getty Images

Жо Коул Миллатлар Лигасида Германия (3:3) билан ўйинда 2та голда хато қилган ҳимоячи Ҳарри Магуайр ҳақида гапирди.

«МЮ» футболчиси иккинчи бўлим бошида Жамол Мусиалага қўполлик қилиб, жамоаси зарарига пенальти олиб келди. Иккинчи тўп ҳам унинг хатосидан кейинги қарши ҳужумда киритилди.

«Мусиаладек ўйинчи унга тўқнаш келганида, у ўз позициясида қолишни истамади. Ҳаррининг бу хатодан жуда жаҳли чиққан бўлса керак.

Кейинги 6 ҳафта Магуайрнинг карьераси учун жуда муҳим. Ҳар бир янги кун унинг ўзига бўлган ишончини қайтариш учун имкониятдир», — дейди англиялик собиқ яримҳимоячи BBС билан суҳбатда.

Ўхшаш янгиликлар