Неймар Пеленинг миллий жамоадаги голлар рекорди ҳақида: «Рекордни янгиламоқчиман. Бу борада жамоадошларимдан ёрдам сўрайман»
Сешанба, 27 Сентябр
5533
Фото: Getty images

Бразилия миллий жамоаси форварди Неймар афсонавий футболчи Пеленинг миллий жамоадаги голлар сони бўйича рекордини янгилашига умид қилаётганини айтди.

Футбол қироли Бразилия миллий жамоасида 77та голга муаллифлик қилган бўлса, «ПСЖ»нинг 30 ёшли форварди миллий жамоада 74та гол муаллифи бўлган.

«Умид қиламанки, Бразилия таркибидаги голларим сони бўйича Пеледан ўзиб кета оламан. Бу борада жамоадаги шерикларим билан гаплашаман ва улардан ёрдам сўрайман. Уларнинг қўллаб-қувватлаши билан ниҳоят бу рекордни янгилаш имкониятим бўлади», - дейди Неймар.

Маълумот учун, Бразилия миллий жамоаси бугун, 27 сентябрь куни Тунисга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар