Бельерин «Барселона» машғулотида жароҳат олди. У сўнгги ҳафтада сафдан чиққан жамоанинг 5 ўйинчиси бўлди
Сешанба, 27 Сентябр
2477

«Барселона» ҳимоячиси Эктор Бельерин жамоа машғулотларида жароҳат олиб сафдан чиқди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, ҳимоячи эрталабки машғулотлар пайтида оёқ мушакларини шикастлаган. Футболчи эртага тиббий текширувдан ўтгач, жароҳатнинг қай даража жиддийлиги маълум бўлади.

Клуб мураббийлари ҳимоячининг келаётган турда «Мальорка»га қарши баҳсда майдонга туша олмаслигини тахмин қилишмоқда.

Аввалроқ, Каталония клубининг 4 нафар аъзоси ФИФА кунлари доирасидаги баҳсларда жароҳат олгани маълум қилинганди. Булар – Рональд Араухо, Жюль Кунде, Мемфис Депай ва Френки де Йонг.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар