Шкриньяр «Интер»ни қишдаёқ тарк этиши мумкин
Душанба, 26 Сентябр
1668
Фото: Getty Images

«ПСЖ» Милан Шкриньярнинг «Интер» билан шартномаси бўйича музокаралар тўхтаб қолгани учун қишда сотиб олмоқчи. 

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, «нерадзурри» 27 ёшли ҳимоячи билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти — музокаралар тўхтаб қолган. Словакиялик билан амалдаги келишув 2023 йилнинг ёзида тугайди. 

Томонлар яқин орада бу масала бўйича музокараларга қайтмаса керак. Энг яхши ҳолатда «Барселона» билан Чемпионлар Лигаси доирасидаги иккита ўйиндан кейин келишувлар давом этади. 

«ПСЖ» ўтган ёзда Шкриньярни сотиб олмоқчи бўлган ва унга 70 млн евро таклиф қилганди. Қайд этилишича,  энди қишда парижликлар ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф қилишади. 

27 ёшли футболчи бу мавсум «Интер» сафида барча турнирлар доирасида 9та ўйинда майдонга тушди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар