Неймар: «Бу — фаолиятимдаги энг яхши Бразилия. Жамоа қайта туғилганга ўхшайди»
Душанба, 26 Сентябр
4952
Фото: Getty Images

Неймарнинг фикрича, ҳозирги Бразилия у миллий жамоада дебют қилгандан кейинги даврдаги энг кучли таркибга эга. 

«Бу — менинг дебютимдан кейинги даврдаги энг яхши Бразилия миллий жамоаси. Ҳозир жамоа кучлироқ ва жипслашган, биз ғалабаларга тайёрмиз ва бу жуда яхши. 

Бизда жуда кучли ҳужум бор. Жамоадаги ҳар бир ўйинчининг ўз вазифаси бор. Ва бизни битта мақсад бирлаштирган ва бу — энг муҳими. Биз янги импульсни ҳис қиляпмиз, жамоа қайта туғилганга ўхшайди ва бу ажойиб! 

Ҳозирги Бразилия миллий жамоаси — тажриба ва ёшлик аралашмаси. Биз бир жамоа бўлиб ўйнаймиз ва бу бизга ЖЧ-2022да узоққа бориш имкониятини беради», — деди «ПСЖ» форварди Telefoot нашрига берган интервьюсида. 

Неймар 2010 йилда Бразилия миллий жамоасида дебют қилган. 2014 йилги жаҳон чемпионатида жамоа яримфиналда Германияга 1:7 ҳисобида имкониятни бой бериб, 3-ўрин учун кечган баҳсда Нидерландияга (0:3) ютқазган ва 4-ўринни эгаллаган. ЖЧ-2018да эса Бельгия Бразилияни (2:0) 1/4 финалдан чиқариб юборган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар