Бразилия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Кака ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди.
«Европа футболи жуда яхши. Биз ундан ортда қолдик. Бундан ташқари, Миллатлар Лигаси ташкил этилгандан сўнг жамоаларимиз европаликлар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш имкониятидан маҳрум бўлди ва шу туфайли рақобатбардошлигимиз пасайиб бормоқда.
Жанубий Америкада Бразилия барибир деярли барча ўйинларда ғалаба қозонади. Бу ривожланишни қийинлаштиради.
Аргентинада ҳам, Бразилияда ҳам ажойиб футболчилар ва жаҳон чемпионатларида катта муваффақиятлар бор. Менга аргентиналиклар жуда ёқади, улар етук. Жамоа ажойиб мураббий қўл остида ишлайди. Бир сўз билан айтганда, Аргентина ва Бразилияда мундиалда ғолиб бўлиш учун ажойиб имкониятлар бор.
Европада Францияда фантастик футболчилар бор, бундан ташқари улар — амалдаги чемпион. Шунингдек, кучли даъвогарлар – Испания ва Германия.
Португалияни кузатиш ҳам арзийди. Уларда яхши жамоа бор, лекин Роналду қандай формада бўлишини кутишимиз керак.
Бельгия ҳам бор, аммо улар кучли таркибга қарамай, одатда финалга чиқа олишмайди», — дея Каканинг сўзларини келтиради Marca.