«Исталган рақибга қарши кураша оламиз». Месси Аргентинанинг ЖЧ-2022даги имконияти ҳақида
Душанба, 26 Сентябр
5252
Фото: Getty images

Аргентина миллий жамоаси форварди Лионель Месси жамоасининг Қатарда ўтадиган мундиалдаги имкониятлари ҳақида гапирди.

«Гуруҳ босқичи ҳар доим қийин ўтган. Ёдингизда бўлса, 2018 йилги жаҳон чемпионатида ҳам ҳамма гуруҳимиз осон рақиблардан ташкил топгани ҳақида тинмай гапирди. Ҳаттоки ўзимиз ҳам олдинлаб, плей-офф ўйинлари ҳақида гапира бошлагандик. Оқибатда 1-турда дуранг ўйнаб, Хорватияга ютқаздик ва сўнгги турда катта қийинчилик билан 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритгандик.

Бу сафар бундай ҳолат такрорланмаслиги шарт. Биринчи ўйинни ғалаба билан бошлаш жуда ҳам муҳим. Бу ўзимизга ишонч ва руҳий хотиржамлик беради. 

Аргентина турнирда исталган рақиб билан учрашишга ва курашишга тайёр. Рақибга қарамай, ўз ўйинимизни кўрсатишимиз шарт. Сўнгги ўйинларда бу борада анча яхшиландик, натижалар ҳам буни кўрсатиб турибди. ЖЧ-2022да ҳеч кимга осон бўлмайди, кичик хато ҳам турнирдаги иштирокка эрта якун ясаши мумкин. Мундиалда исталган рақибга қарши ўйнай оламиз», - дейди Месси Ole билан суҳбатда.

Маълумот учун, Аргентина С гуруҳда Саудия Арабистони, Мексика ва Польша билан бир гуруҳдан жой олган. Турнир 20 ноябрь куни старт олиб, 18 февралда якунига етади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар