Дешам: «Хавотирланишга арзимайди. Бошқа кучли жамоалар ҳам ютқазишмоқда»
Душанба, 26 Сентябр
1984
Фото: Getty Images

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Миллатлар Лигаси 6-турида Даниядан (0:2) учралган мағлубиятдан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Менимча, бу фалокат эмас. Бизда жуда кўп имкониятлар бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик, ҳимоядан чиқишда ҳам хатоларга йўл қўйдик. 

Бизда ёш жамоа бор, аксарият, футболчиларда юқори савияда ўйнаш тажрибаси йўқ. Гап тактикада эмас. Дания футболчиси 4та бурчак тўпидан кейин ҳам ёлғиз қолса, 5 ёки 12 ўйинчи билан ҳимояланишнинг аҳамияти йўқ. 

Хавотир олманг, халқаро тажрибага эга футболчиларнинг қайтиши бизга фойда келтиради. Ташвишланишга ҳожат йўқ. Кеча бир қанча ўйинларни кузатдим, бошқа кучли жамоалар ҳам мағлубиятга учради. 

Ҳаммадан кучлимиз деб ўйлашнинг ҳожати йўқ. Курашишимиз керак. Албатта, ютқазиш ёқимсиз. 

Бу икки ой ичида бизни нима кутаётганини эслатади. Ҳозир энг яхши даражадан узоқмиз ва бу бизга юқори талабларни қўяди. Баҳона излаётганим йўқ, лекин кейинги икки ой ичида барча кучимизни тиклаш муҳим», — деди Дешам Telefoot телеканалига.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар