Араухо тахминан 3 ойга сафдан чиқди. У ЖЧ-2022ни ўтказиб юборади
Душанба, 26 Сентябр
3269
Фото: Getty images

«Барселона» клуби жамоанинг уругвайлик ҳимоячиси Рональд Араухо жарроҳлик столига ётишини тасдиқлади.

23 ёшли футболчи 28 сентябрь куни Финландияда операция қилинади. Араухо Уругвай ва Эрон (0:1) ўртасидаги ўртоқлик баҳсининг 4-дақиқасидаёқ жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди. Унинг ўнг оёқ сон мушаклари шикастлангани маълум қилинган.

El Mundo хабарига кўра, клуб шифокорлари «Барса» бош мураббийи Хавига футболчи тахминан 3 ойга сафдан чиқиши мумкинлигини маълум қилган. 

Шу тариқа, Араухо катта эҳтимол Уругвай миллий жамоаси сафида ЖЧ-2022да иштирок эта олмайди. 

Аввалроқ, Араухо Қатардаги мундиалга бориш учун жарроҳлик амалиётига кўнмаётгани ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар