Рустам Ашурматов якка тартибдаги машғулотларни бошлади. У Коста-Рикага қарши ўйнамайди
Якшанба, 25 Сентябр
2616

Ўзбекистон миллий жамоаси сафида Камерунга қарши ўйинда (2:0) жароҳат олиб майдонни тарк этган Рустам Ашурматов тикланиш жараёнини ўтказмоқда.

ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, «Навбаҳор» ҳимоячиси якка тартибда машғулотларга киришган.

«Бугундан индивидуал машқларга қайтди. Лекин Коста-Рика билан ўйнамайди. Шифокорлар агар расмий учрашув бўлганда даволашни тезлаштириб, озроқ риск билан туширишга ҳаракат қилардик, бироқ ўртоқлик ўйинига бундай қилмаслик тўғри бўлади, деб айтишди», - дея ёзади ЎФА матбуот котиби Даврон Файзиев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Коста Рика учрашуви 27 сентябрь соат 11:00да «Suwon World Cup» стадионида бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар