Неймар Мбаппе билан муносабати ҳақида: «Пффф, жавоб беришни истамайман»
Якшанба, 25 Сентябр
7773

Бразилиялик ҳужумчи Неймар «ПСЖ»даги жамоадоши Килиан Мбаппе билан муносабати ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади.

Бразилия – Гана (3:0) ўйинида иккита ассист амалга оширган Неймарга Мбаппе ҳақидаги савол ёқмади.

– Мбаппе билан муносабатларингиз қандай?

– Саволни тушунмаяпман. 

– Мбаппе билан ҳозирда муносабатларингиз қандай?

– Пффф, жавоб беришни истамайман, – деб микст-зонани тарк этган Неймар.

Аввалроқ, Париж клубида Мбаппе ва Неймар ўртасида келишмовчилик борлиги ҳақида хабар берилганди. Франциялик ҳужумчи жамоада асосий пенальтичига айлангач, бу Неймарга ёқмаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар