Германия ЖЧ-2022 чемпионига айланса, ҳар бир футболчи қанчадан мукофот пули олиши эълон қилинди
Якшанба, 25 Сентябр
15562
Фото: Goal

Немис футбол иттифоқи Германия миллий жамоаси Қатарда ўтадиган мундиалда чемпионликни қўлга киритса, қанчадан мукофот тўланишини маълум қилди.

Немис футбол иттифоқи (DFB) хабарига кўра, ғолиблик учун ҳар бир футболчига 400 минг евродан мукофот пули белгиланган. 

Гуруҳдаги ғалаба учун 50 минг евродан, чоракфинал йўлланмаси учун 100 минг евро, яримфинал йўлланмаси учун 150 минг евро, 3-ўрин учун 250 минг евро, вице-чемпионлик учун 250 минг евро, финалдаги ғолиблик учун ҳар бир ўйинчига 400 минг евродан пул мукофоти ваъда қилинган.

Маълумот учун, Германия миллий жамоаси E гуруҳида Испания, Коста-Рика, Япония билан кураш олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар