ФИФA Жаҳон чемпионати олдидан миллий терма жамоалар фаолиятига аниқлик киритди
Якшанба, 25 Сентябр
1811

ФИФA 2022 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришда миллий жамоалар фаолиятига аниқлик киритди, дея хабар бермоқда ЎФА расмий сайти. 

«Бутун дунё йил охирида Қатарда бўлиб ўтадиган ФИФA жаҳон чемпионати бошланишини интиқлик билан кутар экан, ФИФA фурсатдан фойдаланиб, ўртоқлик ўйинларига ёндашув ва мусобақа олдидан тайёргарлик даври учун футболчиларни қўйиб юбориш масаласига ойдинлик киритди», дейилади ташкилот хабарида.

Қайд этилишича, 2015 йилда ФИФA Ижроия қўмитаси 2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик даври 2022 йилнинг 14-20 ноябрь кунлари қилиб белгилаган эди. Ушбу тайёргарлик даври барча футболчиларни ўз клублари томонидан чемпионатда иштирок этувчи 32та аъзо ассоциациялар терма жамоаларига мажбурий равишда қўйиб юборишни талаб қилади.

Бу 2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати, статус ва трансфер қоидаларининг тегишли бандларига асосланади. Бундан ташқари, ушбу қоидалар бўйича қўйиб юборилган барча футболчилар ўз терма жамоасида фаол бўлишлари шарти билан ФИФA клубларни ҳимоя қилиш дастури («CPP») томонидан ўша давр ва турнир давомида ҳимояланади.

ФИФA 2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати учун клублар ўртасидаги ички мусобақалар тақвимини кузатиб борди. Футболчилар ТЖларда мусобақага тайёргарлик даврини ўташи учун 2022 йил 14 ноябрдан бошлаб мавсумни вақтинча тўхтатишга қарор қилди. Бундан ташқари, ФИФA 2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этувчи кўплаб аъзо ассоциациялар тайёргарлик доирасида унда иштирок этмаётган ассоциациялар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказаётганидан, бошқа иштирок этмаётган аъзо ассоциациялар ҳам ўзаро ўртоқлик ўйинлари ташкил этаётганидан хабардор.

Шуни таъкидлаш керакки, ташкилот юқорида қайд этилган ички тақвим тенденциялари ҳамда ўртоқлик ўйинлари ЖЧ-2022да иштирок этмайдиган аъзо ассоциациялар учун ҳам ягона спорт қоидаси бўлишини эслатади.

ФИФA барча клублар футболчилари ва ЖЧда иштирок этмаётган аъзо ассоциацияларни 14-20-ноябрь оралиғидаги тайёргарлик даврида ўртоқлик учрашувларини режалаштиришга чақиради.

«Ушбу жараённи қўллаб-қувватлаш ва манфаатдор клубларни ҳимоя қилиш учун учун ФИФA ушбу давр мобайнида бўлиб ўтадиган барча ўртоқлик учрашувларини молиялаштириш ва CПП қамровини кенгайтириш бўйича фавқулодда қадам ташлади», - дейилган хабарда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар