«Динамо» ўртоқлик ўйинида «Сўғдиёна»ни мағлуб этди
Якшанба, 25 Сентябр
2772

ФИФА кунлари сабабли Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланган «Динамо» жамоаси Жиззахда «Сўғдиёна» билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Ушбу баҳсда мураббийлар Вадим Абрамов ва Улуғбек Бақоев бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлим бошида Шаҳбоз Жўрабеков автогол муаллифи бўлди – 0:1. 

Орадан кўп ўтмай, Жўрабековнинг ўзи фарқни тенглаштирди – 1:1. 67-дақиқада «Динамо»нинг ҳужуми пайтида тўп навбатдаги марта мезбон футболчисига тегиб дарвозадан жой олган бўлса, 79-дақиқада Саҳоб Рашидов собиқ клуби дарвозасини ишғол этди – 1:3.

Ўртоқлик ўйини. 25 сентябрь (якшанба)
«Сўғдиёна» - «Динамо» - 1:3 (0:0)

Голлар: Шаҳбоз Жўрабеков 57 – Шаҳбоз Жўрабеков автогол 50, автогол 67, Саҳоб Рашидов 79.
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Евгений Чумак, Эркин Бойдуллаев, Жўрабек Маннонов, Иброҳим Йўлдошев, Абдужамол Исроилов, Меҳриддин Мусурмонов, Жавлон Маликов, Акмал Козимов, Элгужа Григалашвили, Марат Бикмаев.
Захирадан майдонга тушган ўйинчилар: Аслон Аҳроров, Воҳид Оқбўтаев, Бобур Мадаминов, Шоҳрух Маҳмудхожиев, Ойбек Нурматов, Саҳоб Рашидов, Фахриддин Алимов. 

Маълумот учун, «Динамо» Вадим Абрамов мураббийлигида ҳали Суперлигада ғалаба қозона олгани йўқ.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар