«Бу шармандалик. Португалияни мағлуб этишдан бошқа йўл йўқ» – Альба Швейцарияга учралган мағлубиятдан кейин
Якшанба, 25 Сентябр
7999

 Испания миллий жамоаси ҳимоячиси Жорди Альба Миллатлар лигаси доирасидаги Швейцарияга қарши ўйинда учралган мағлубиятдан (1:2) кейин фикрлари билан ўртоқлашди. У шу куни жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.

«Мураббийнинг менга ишонишда давом этаётганини қадрлайман. Вазифам – унинг ишончини майдондаги ўйиним орқали оқлаш. Бугун яхши имкониятни қўлдан бой бердик, энди кейинги ўйинда Португалияни мағлуб этишдан бошқа йўл қолмади. Биз рақибни мағлуб этиш иштиёқида ўйнаймиз ва тўртлик финалига йўлланма олишимизга ишонамиз.

Бугунги мағлубият – шармандалик. Айниқса, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимиз олдида. Ўйин давомида босимдан қутула олмадик, рақиб ҳам ўз ўйинимизни кўрсатишга йўл бермади. Ҳисобни тенглаштирганимиздан кейин ҳам улар ҳимоядаги хатомиздан фойдаланиб, яна гол киритиб, ғалаба қозонишди», - дея Альбанинг сўзларини келтирган Mundo Deportivo.

Маълумот учун, Испания ва Португалия ўртасидаги 6-тур учрашуви 27 сентябрь куни ўтказилади. А Лигаси 2-гуруҳида Португалия ҳисобида 10 очко бўлса, 2-ўриндаги Испанияда 8 очко мавжуд.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар