«Барселона» Бускетс ўрнига икки футболчини ўринбосар сифатида кўрмоқда
Якшанба, 25 Сентябр
10609
Фото: Getty images

 «Барселона» жамоа яримҳимоячиси Серхио Бускетс ўрнига футболчилар излашни бошлаб юборган.

El Mundo хабарига кўра, Бускетс мавсум якунида Каталония клубини тарк этиши кутилмоқда. Клуб унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган ўйинчиларни ўрганмоқда.

Нашрнинг ёзишича, «Барса» раҳбарияти ва мураббийлар штаби Бускетс ўрнини «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри ёки «Бавария» аъзоси Йозуа Киммих билан тўлдириш вариантини кўриб чиқмоқчи. Шунга қарамай, клуб бу ўйинчилардан бирини таклиф этиш катта трансфер харажатини талаб этишини тушуниб турибди.

Аввалроқ, 34 ёшли Бускетс кейинги мавсумда МЛСга кўчиб ўтиб, «Интер Майами» аъзосига айланиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар