Афсоналар ўйинида «Ливерпуль» «МЮ»ни мағлуб этди. «Энфилд»да Рой Кинга ҳуштакбозлик қилинди
Якшанба, 25 Сентябр
10479
Фото: Getty images

Шанба оқшомида «Энфилд Роад» стадионида «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» афсоналари ўртасида футбол-шоу ўтказилди.

Ўртоқлик ўйинида «Ливерпуль» ашаддий рақиби устидан кичик ҳисобда устун келди. Мерсисайдлар сафидан Марк Гонсалес ва Флорин Синама-Понголь, манчестерликлардан Димитар Бербатов гол муаллифига айланди – 2:1.

«Ливерпуль» - «МЮ» - 2:1
«Ливерпуль»: Дудек, Кварме, Аншо, Шкртел, Виньяль, Сиссоко, Даунинг, Алонсо, Родригес, Ле Таллек, Воронин.
«Манчестер Юнайтед»: Ван Дер Гоув, Валенсия, Стам, Йонсен, Кэррик, Флетчер, Гибсон, Поборски, Кэмпбелл, Пью, Бербатов.

Ўйин давомида Робби Кин, Рой Кин, Луис Гарсия ва Эрик Жемба-Жемба сингари футболчилар захирадан майдонга тушишди. Қайд этиш жоиз, стадионда манчестерликлар собиқ сардори Рой Кинга мухлислар томонидан ҳуштакбозлик қилинди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар