Саутгейт: «Жамоамни танқид қила олмайман, чунки жуда яхши ўйнадик»
Шанба, 24 Сентябр
2253
Фото: Getty Images

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Миллатлар Лигаси 5-туридан ўрин олган Италия (0:1) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Ўйинимизни танқид қилиш мен учун қийин. Негаки, биз кўпроқ тўпга эга бўлдик, кўпроқ зарба бердик.

Баҳснинг катта қисмида жуда яхши ўйнадик. Ҳал қилувчи паллада тўғри ҳимоялана олмадик.

Бизда ҳужумда имкониятни ишга солиш зарур бўлган вазиятлар бўлди, аммо фойдаланиш сифати кўп нарсани талаб қилди.

Ҳамма якунда таблодаги натижага муносабат билдиради. Лекин ўйлайманки, биз жамоа сифатида бу ўйиндан ижобий нарсаларни олишимиз мумкин. Кўп футболчилар индивидуал томондан яхши ўйин кўрсатишди. Менимча, биз кўрсатган ўйин тўғри йўналишдаги қадамдир.

Нега гол урмаётганимизни айтиш қийин. Керакли ҳудудларга борамиз, имкониятлар яратамиз, аммо ҳал қилувчи зарбалао етарли эмас. Якуний натижага муносабатни тушунаман», — дея Саутгейтнинг сўзларини келтиради ВВС.

Эслатиб ўтамиз, 5та турда 2 очко тўплаган Англия турнирнинг В лигасига тушиб кетди.

Ўхшаш янгиликлар