Ўртоқлик ўйини. Россия 89-дақиқадаги гол эвазига Қирғизистон устидан иродали ғалабага эришди
Шанба, 24 Сентябр
6294

Россия миллий жамоаси қарийб бир йиллик танаффусдан кейин дастлабки халқаро ўртоқлик ўйинда майдонга тушди.

Валерий Карпин шогирдлари Бишкекда Қирғизистон миллий жамоасига қарши майдонга тушиб, иродали ғалабага эришди. Шукуров ҳисобни очган бўлса, Соболев 30-дақиқада пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. 89-дақиқада эса Уткин меҳмонларга ғалаба келтирди – 2:1.

Эслатиб ўтамиз, Россия миллий жамоаси ФИФА ва УЕФАнинг дисквалификациясидан кейин илк марта ўртоқлик баҳсида майдонга тушди. Карпин жамоаси сўнгги марта 2021 йил ноябрь ойида ЖЧ-2022 саралаши доирасида Хорватияга мағлуб (1:0) бўлганди. Россиянинг Украинага босқинчилик ҳаракатларидан сўнг эса ЖЧ-2022га чиқиш плей-офф ўйинларидан четлатилди.

Ўртоқлик ўйини. 24 сентябрь
Бишкек, Қирғизистон.
Қирғизистон – Россия 1:2

Голлар: 1:0 – 24 Шукуров, 1:1 – 30, пенальти Соболев, 1:2 – 89 Уткин.
Қирғизистон – Токотаев, Кичин, Козубаев, Акматов (Brauzman, 69), Жиргалбек-уулу, Сагинбаев (Мишенко, 46), Абдураҳмонов (Рустамов, 82), Атабаев, Мусабеков (Алиқулов, 69), Шукуров, Мурзаев (Йўлдошев, 69).
Россия – Сафонов, Караваев (Хлусевич, 46), Осипенко (Сильянов, 46), Бородин (Кузяев, 46), Глебов (Жикия, 46), Круговой (Мостовой, 46), Фомин (Уткин, 46), Коваленко (Баринов, 46), Бакаев (Макарчук, 46), Ежов (Глушенков, 46), Соболев (Комличенко, 46).
Огоҳлантиришлар: Мусабеков (41).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар