Миллатлар лигаси. Украина Арманистонни тор-мор этди, Ҳоланднинг голи Норвегияни мағлубиятдан қутқара олмади
Шанба, 24 Сентябр
5765

Миллатлар лигаси 5-тури доирасидаги навбатдаги икки учрашув якунига етди.

В лига 1-гуруҳида Украина Арманистонга қарши саф тортиб, сафарда 5:0 ҳисобида зафар қучиб, очколари сонини 10тага етказганча, ҳозирча гуруҳ пешқадамига айланди.

В лига 4-гуруҳида эса пешқадам Норвегия Словенияга ютқазиб қўйди. Ҳоланд ўйинда ҳисобни очган бўлса-да, Шпорар ва Шешконинг голлари мезбонларга ғалаба келтирди – 2:1. Бу норвегларнинг гуруҳдаги дастлабки мағлубияти бўлди.

Шунга қарамай, Норвегия 10 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда, Словения 5 очко билан ҳозирча 3-ўринга кўтарилди.

Миллатлар лигаси. 5-тур

Арманистон – Украина 0:5
Голлар: 0:1 – 22 Тимчик, 0:2 – 57 Зубков, 0:3 – 69 Довбик, 0:4 – 81 Игнатенко, 0:5 – 84 Довбик.
Арманистон – Юрченко, Амбарцумян, Чалишир, Мкоян (Восканян, 76), Маргарян (Монрой, 75), Байрамян, Дашян, Григорян, Селараян (Серобян, 82), Бичахчян (Арутюнян, 46), Барсегян (Шагоян, 63).
Украина – Лунин, Тимчик, Кривцов (Матвиенко, 77), Качараба, Забарний, Миколенко, Сидорчук (Пихаленок, 46), Игнатенко, Циганков (Ярмоленко, 66), Яремчук (Довбик, 66), Зубков (Мудрик, 71).

Словения – Норвегия 2:1
Голлар: 0:1 – 47 Ҳоланд, 1:1 – 69 Шпорар, 2:1 – 81 Шешко.
Словения – Облак, Стоянович, Карничник, Блажич, Бийол, Сикошек, Брекало, Вербич (Ловрич, 71), Куртич, Гнезда-Черин, Шпорар (Чрнигой, 88), Шешко.
Норвегия – Нюланд, Рюэрсон, Ханче-Ольсен, Эстигор, Мелинг, Эдегор (Эурснес, 71), Берге, Торстведт (Торсбю, 61), Эльюнусси (Дэли, 70), Серлот (Ларсен, 62), Ҳоланд.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар