Флик Венгриядан учралган мағлубиятдан сўнг: «Огоҳлик қўнғироғи. Бу ЖЧда ютқазишдан кўра яхшироқ»
Шанба, 24 Сентябр
2399
Фото: Getty Images

Германия миллий жамоаси бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Миллатлар Лигаси 5-турида Венгриядан (0:1) учралган мағлубиятдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бу — биз учун огоҳлик қўнғироғи. Ҳозирги мағлубият жаҳон чемпионатида ютқазишдан яхшироқ.

Биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик. Футболчилар фаол ҳаракат қилишмади, ўзларига ишонишмади ва жуда кўп оддий хатоларга йўл қўйишди.

Иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилдик, аммо етарлича голли вазиятлар ярата олмадик», — дейди Флик УЕФА расмий сайтига.

Ўхшаш янгиликлар