«Ювентус» январда Гризманни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Жума, 23 Сентябр
5435

«Атлетико»да ижара асосида тўп сураётган Антуан Гризманн қишки трансфер ойнасида Италия А Сериясига кўчиб ўтиши мумкин.

La Gazetta dello Sport хабарига кўра, франциялик 31 ёшли ҳужумчи учун курашга «Ювентус» ҳам қўшилган. Турин клуби раҳбарияти Гризманн маоши пасайишига рози бўлса, унинг трансфер бўйича қишда «Барселона» билан музокара бошламоқчи. 

Ҳуқуқий жиҳатдан Каталония клубига тегишли Гризманн «Атлетико» ва «Барса» ўртасидаги «ижара ўйини» сабабли асосан захирада қолиб, 30 дақиқадан кўп ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Бу йўл орқали Мадрид клуби ҳужумчини 40 миллион еврога сотиб олиш шартидан бўйин товламоқчи. 

Аввалроқ, «Барса» Гризманни 25 миллион еврога сотишга рози бўлаётгани ҳақида хабар қилинган эди. Унга «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар