Ўртоқлик ўйинлари. Эрон Уругвайни мағлуб этди, БАА Парагвайга ютқазди
Жума, 23 Сентябр
4521

ФИФА кунлари доирасида навбатдаги иккита ўртоқлик учрашуви якунига етди.

Карлуш Кейруш мураббийлигидаги Эрон миллий жамоаси ЖЧ-2022нинг яна бир иштирокчиси Уругвайга қарши майдонга тушди. Австрияда ўтган ўртоқлик баҳсида Меҳди Торемийнинг ягона голи форсларга ғалаба келтирди – 1:0. Шу куни уругвайликлар сафида Луис Суарес, Дарвин Нуньес, Феде Вальверде, Роналд Араухо асосий таркибда ўйнади. Араухо 5-дақиқадаёқ жароҳат олиб, майдонни тарк этди.

Бирлашган Араб Амирликлар миллий жамоаси ҳам Австрияда Парагвайга қарши саф тортди. Учрашувнинг 85-дақиқасида Бальбуэна томонидан киритилган ягона гол Жанубий Америка қитъаси вакилига ғалаба келтирди – 1:0.

Ўртоқлик ўйинлари. 23 сентябрь
Эрон – Уругвай 1:0

Гол: 1:0 – 79 Торемий
Эрон – Бейранванд (Обидзода, 63), Муҳаррамий, Халилзода, Канонзодагон, Жалилий (Нурафкон, 69), Туробий (Гулизода, 69), Хожсафи, Иззатуллоҳий, Жаҳонбахш (Торемий, 68), Озмун (Ансарифард, 68), Ғоддос (Амирий, 85).
Уругвай – Рочет, Суарес (Варела, 72), Араухо (Рохель, 5), Касерес, Оливера (Винья, 85), Весино (де Арраскаэта, 72), Бентанкур (Торрейра, 85), Вальверде, Пельистри (де ла Крус, 46), Суарес, Нуньес.

Парагвай – БАА 1:0
Гол: 1:0 – 85 Бальбуэна.
Парагвай – Фернандес, Рамирес, Гомес, Бальбуэна, Арсамендия, Альмирон, Мельгарехо (Медина, 78), Вильясанти, Galarza Fonda (Ортис, 55), Энсисо (Феррейра, 78), Гонсалес.
ОАЭ – Эсса, Ибраҳим, Омар (Ҳошимий, 72), Ал-Ҳаммадий, Ҳуссайн (Саид Жума, 72), Абдулло (Муҳаммад, 82), Салмин, Рашид, Рамазон, Кайо, Али Мабҳут.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар