«Барселона»нинг яна икки футболчиси миллий жамоасида жароҳат олди
Жума, 23 Сентябр
9258
Фото: Getty images

«Барселона» клубининг яна икки футболчиси жароҳат сабабли сафдан чиқди.

Нидерландия миллий жамоаси яримҳимоячиси Фрэнки де Йонг Польшага қарши ўйинда жароҳат олиб, бугун, 23 сентябрь куни миллий жамоа қароргоҳини тарк этган. «Барселона» футболчисининг жароҳати қай даражада экани ва клуб ихтиёрига қачон қайтиши ҳозирча номаълум.

Шунингдек, Уругвай миллий жамоаси ҳимоячиси Роналд Араухо ҳам айни дамда давом этаётган Эронга қарши ўйиннинг 4-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этган. «Барса» футболчисининг ҳолати ўйиндан кейин ўтказиладиган тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Миллатлар лигаси доирасидаги ўйинларда Каталония клубининг яна икки аъзоси – Мемфис Депай ва Жюль Кунде жароҳат олган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар