Англия Премьер-лигаси сентябрь ойидаги ўйинлар якунига кўра, ойнинг энг яхши мураббийи номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.
Номзодлар сафидан уч нафар мураббий ўрин олган:
Антонио Конте («Тоттенҳэм») – 2 ўйинда 2 ғалаба;
Гари О′Нил («Борнмут») – 2 ўйинда 1 ғалаба, 1 дуранг;
Эрик тен Ҳаг («Манчестер Юнайтед») – 2 ўйинда 2 ғалаба;
Маълумот учун, сўровнома 26 сентябрга қадар давом этади. Ғолиб номи кейинги ҳафтада маълум қилинади.