Ўртоқлик ўйинлари. Ўзбекистон U16 Эстонияни мағлуб этди, 14 ёшли ўсмирлар жамоаси эса Россияга мағлуб бўлди
Пайшанба, 22 Сентябр
2921
Фото: ЎФА

Ўзбекистон ўсмирлар жамоалари Тошкентда ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишди.

Асқар Холмуродов мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси (U16) Эстония устидан зафар қучди – 2:1.

Исломбек Исмоилов мураббийлигидаги 14 ёшли футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлари эса Россияга ютқазиб қўйишди – 0:1.

Қайд этиш жоиз, Исломбек Исмоилов «Турон» клубидаги фаолиятидан кейин яқинда Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси (U14) бош мураббийи сифатида иш бошлаган. 

Ўртоқлик ўйини. 
Ўзбекистон U16 – Эстония U16 – 2:1

Голлар: Даврон Усмонов 9', Каарел 58', Муҳаммадшоҳ Аҳмедов 84'.

Ўзбекистон U14 – Россия U14 – 0:1
Гол: Кирилл Бажукин, 64.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар