Неймар – Францияда август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди
Пайшанба, 22 Сентябр
1718
Фото: Getty images

«ПСЖ» форварди Неймар август ойи якунларига кўра, Франция чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Франция чемпионати футболчилар ассоциацияси бразилиялик ҳужумчини ой лауреати деб топди. Неймар ўтган ой чемпионатда 5 ўйиннинг барчасида ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Шунингдек, 6та голга ассистентлик қилди.

30 ёшли бразилиялик ўйинчининг ҳисобида ҳозирда 8та гол ва 7та ассист бор. Бу борада Неймар Франция чемпионатида пешқадамлик қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар